Самарқанд ҳудудига ноқонуний йўл билан олиб кирилган товарлар йўқ қилинди

Бу ҳақда МИБнинг Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси Элмурод Каримов Zarnews.uz' га маълум қилди.

- Айрим тадбиркор ва фуқаролар томонидан республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилаётган ва тегишли ҳужжат ҳамда рухсати мавжуд бўлмаган маҳсулотларнинг тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланган, - дейди Э.Каримов. - Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ижро ҳужжатлари асосида кўп миқдоридаги товар-моддий бойликлар йўқ қилинди.
Жумладан, махсус полигонда жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида МИБ вилоят бошқармаси ҳамда Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар ва холислар иштирокида 102 млн. 430 минг сўмлик 7415 дона тиббиёт буюмлари, акциз маркаланмаган умумий қиймати 544 минг cўмлик 34 қути тамаки маҳсулотлари, тергов органлари томонидан хатланган 4 дона 3 млн. 931 минг сўмлик телефон аппаратлари тегишли тартибда йўқ қилинди.