Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари ўзгарди

Шу пайтгача ушбу лавозимда ишлаб келган Алимардон Раҳматуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Унинг ўрнида Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи бош мутахассиси бўлган Акбар Қодиров Хуррамович иш бошлаган.

1982 йилда Тойлоқ туманида туғилган А.Қодиров Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини агроном, Самарқанд давлат университетини иқтисодиёт ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини жамият бошқаруви, давлат бошқаруви мутахассисликлари бўйича тамомлаган.

Фаолияти давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Самарқанд вилояти кенгашида турли вазифаларда, шу жумладан, кенгаш раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи бош мутахассиси бўлган.