Самарқанд шаҳар Суғдиёна масканида дарахтларга ўрнатилган йўл белгилари ҳақида вилоят ИИБ ЙҲХБ жавоб берди
2019 йил 24 май куни Zarnews.uz сайтида “Кун фотоси” сарлавҳаси остида интернетга берилган Самарқанд шаҳар Суғдиёна масканида дарахтларга ўрнатилган йўл белгилари вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:
Самарқанд шаҳар аҳолисининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2019 йил 11 февралдаги 90-Ф-сонли Фармойишига асосан “Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси қошидаги қурилиш ва ободонлаштириш дирекцияси” ДУКга Самарқанд шаҳар Али Қушчи кўчасида ер қазиш ишларини амалга оширишга рухсат берилган.
Мазкур корхонанинг масъул ходимлари томонидан 2019 йил 24 май куни ДЙҲХХни хабардор қилмасдан, ўзлари тушунмаган ва йўл белгиларини ўрнатиш тартибини билмаган ҳолда Самарқанд шаҳар Али Қушчи-Сулаймон Бухорий кўчалари кесишган чорраҳада ер қазиш ишларига тайёргарлик кўриш жараёнида 4 дона йўл белгиларини Али Қушчи кўчасининг четидаги дарахтларга ўрнатилганлиги аниқланиб, ушбу камчиликлар зудлик билан бартараф этилди.
Иш жараёнида ГОСТ23457-86 “Давлат стандарти” талаблари асосида ҳаракатни ташкил этиш чораларини кўрмаганлиги, йўл белгиларини белгиланган тартибда устунларга ўрнатмаганлиги учун пудратчи ташкилот, Самарқанд шаҳар “Alfa Computers Group” МЧЖ раҳбари А.Ю.Асриянга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 147-моддасига асосан чора кўрилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ