Йўл ҳаракати қоидаларидаги бир ўзгариш қолганларига қараганда муҳимроқ ва қизиқроқ
- 12.05.2019 11:34
- 577
- Ўзбекистон
Бу ўзгариш айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳалардаги «ўнг қўл қоидаси» билан боғлиқ. Яъни кўпчиликка маълум, илгари алоҳида йўл белгилари бўлмаса, стандарт қоида бўйича «круг»га кириб келаётган ҳайдовчилар устунликка эга эди, «круг» бўйлаб ҳаракатланаётганлар эса йўл берарди.
Киритилган ўзгаришларга кўра, эндиликда «чап қўл қоидаси»га ўтилди, яъни «круг» бўйлаб ҳаракатланаётган ҳайдовчилар айланага кириб келаётганларга нисбатан устунликка эга бўлади.
Суратга қарасангиз, бу қоида янада тушунарлироқ бўлади. Яъни илгари сариқ енгил машина биринчи юрарди, бундан буён автобус устунликка эга бўлади ва «круг»га кириб келаётган ҳайдовчи йўл бериб, кутиб туради.
Европалашяпмиз, шекилли. Билишимча, АҚШ ва Европанинг кўп давлатларида худди шундай қоида амал қилади, деб ёзмоқда Xushnudbek.uz.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Каналларни бетонлаштириш сувни 30 фоизга тежайди
- 2 соат аввал
- Долзарб
Хотин-қизлар спортда беллашди
- Бугун, 11:58
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- Бугун, 11:51
- Самарқанд