Тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилишидан олдин жамоатчилик хабардор қилинади, йўл белгилари дислокацияси онлайн тарзда эълон қилиб борилади
- 08.06.2023 15:01
- 37
- Самарқанд
Адлия вазирлиги томонидан йўл белгиларини ўрнатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Унда қуйидаги тартиблар белгиланмоқда:
Тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинишидан камида 20 кун олдин жамоатчилик хабардор қилинади.
Йўл белгилари реестри шакллантирилади ҳамда реестрга киритилмаган тақиқловчи йўл белгилари ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди.
Йўл белгиларининг дислокацияси онлайн тарзда эълон қилиб борилади.
Тақиқловчи йўл белгилари фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ўрнатилади.
Теглар:
йўл белгилари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хотин-қизлар спортда беллашди
- Бугун, 11:58
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- Бугун, 11:51
- Самарқанд
Самарқанд декларацияси
- Бугун, 11:12
- Долзарб