Самарқанд шаҳри Ал-Фаробий маҳалласидаги хонадонларга тошган сув тортиб олинди
- 18.10.2019 09:54
- 187
- Самарқанд
Жорий йилнинг 15 октябрь куни Самарқанд вилояти ФВБ навбатчилик қисмига Самарқанд шаҳри ҳудудида жойлашган Ал-Фаробий маҳалласида бир неча хонадонларга сув тошганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Юз берган ҳодисанинг асосий омили, Жарариқ каналининг дренаж коллекторига маиший чиқиндилар тиқилиб, қурилманинг сув ўтказувчанлиги камайган.
Самарқанд вилояти ФВБ қутқарувчилар гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, коллекторни тозалаш ишларини бажардилар. Дренаж коллекторига тўлиб қолган чиқиндиларни тозалаш ишлари икки соатга чўзилди.
Шунингдек, қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлардан фойдаланган ҳолда бир нечта хонадон ва уларнинг ертўлаларига тошган сувни тортиб олишди.
Теглар:
сув
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа