Самарқанд шаҳри Амир Темур маҳалласи ҳудудидаги электр энергияси таъминотидаги узилишларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда
- 15.01.2020 09:45
- 103
- Самарқанд
Кеча, 14 январь куни соат 12:30 да Самарқанд шаҳрининг Амир Темур маҳалласи ҳудудидаги (“Микрорайон”) 400 кВали ТП-852 да кучланиш юқори бўлганлиги сабаб электр энергиясида узилиш кузатилди.
Zarnews.uz телеграм каналида ушбу ҳолат ҳақида ахборот берилгани ҳамда аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлардан сўнг ушбу ҳудудда тезкор аварияларни тиклаш бригадалари томонидан аниқланган носозликларни тезкор бартараф этиш юзасидан барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
Электр энергияси таъминотида юзага келган вақтинчалик узилиш ҳолатлари учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
“Самарқанд ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати.
Теглар:
электр таъминоти