Самарқанд шаҳри ҳокими Қозоғистондаги туризм саммитида қатнашмоқда

Айни кунларда Қозоғистон Республикасининг Нур-Султон шаҳрида БМТнинг Бутунжаҳон туристик ташкилоти (UNWTO) томонидан ташкил этилган шаҳар туризми масалаларига бағишланган VIII халқаро саммити бўлиб ўтмоқда.

Унда Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов бошчилигидаги ҳамшаҳарларимиз иштирок этяпти.

Тадбир доирасида Самарқанд шаҳри туризмини барқарор ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Самарқанд шаҳри ҳокимлиги ахборот хизмати.