Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳри куни тадбирлари доирасида ош танлови, спорт мусобақалари ҳам бўлади

Албатта, тадбирлар аввалида “Самарқанд шаҳар куни” байрами муносабати билан Амир Темур мақбарасида қурбонлик ҳамда Қуръон тиловати қилиниб, Соҳибқирон ҳайкали пойига гул қўйиш тадбирлари ўтказилади.

17-20 октябрь кунлари шаҳарда вилоятимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва чуқур қайта ишланган истеъмол моллари асосида “Табиат саховати” ярмаркаси ташкил этилади.

Вилоят мусиқали драма театри олдида, Алишер Навоий ва «Ёшлик» истироҳат боғларида, Кимёгарлар шаҳарчаси ва «Мўъжиза» амфитеатрида концерт дастурлари намойиш қилинади.

Касб-ҳунар коллежлари ва умумий ўрта таълим муассасаларида “Азиз шаҳрим-Самарқанд” ва “Мен Самарқанд фарзандиман” мавзусида иншолар танлови ўтказилади. Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими таълим муассасалари билан биргаликда шеърият кечалари уюштиради. Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бадиий гимнастика бўйича вилоят биринчилиги мусобақаларини ўтказади.

Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида ошпазлар ўртасида ош танлови бўлиб ўтади.