Самарқанд шаҳри, Оқдарё ва Жомбой туманларини боғловчи кўприк фойдаланишга топширилди
- 18.10.2020 18:40
- 424
- Самарқанд
Самарқанд шаҳридаги Ширин маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Оқдарё устида қурилган янги кўприкнинг фойдаланишга топширилиши ҳам бугунги байрам - Самарқанд шаҳри куни учун муносиб туҳфа бўлди.
Аввал хабар қилганимиздек, ''Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш" унитар корхонаси томонидан 3,5 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилган кўприкнинг узунлиги 90 метр, эни 7,5 метр, 100 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга.
Кўприк атрофи ободонлаштириб, манзарали дарахтлар ҳамда гуллар билан безатилди.
Кўприкка тунги ёритиш чироқлари учун 15 та устун ҳам ўрнатилди.
Шунингдек, кўприк иллюминацион чироқлар билан ҳам безатилган.
Кўприкнинг очилишига бағишлаган тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.