Самарқанд шаҳрида палов фестивали бошланди

Палов ўзбек дастурхонининг шоҳ таомидир. Вилоятимиз меҳмонлари ва сайёҳларига ўзбек ошхонасининг шоҳ таоми бўлган паловнинг асрлар оша анъана сифатида давом этиб келаётгани, тайёрланиш жараёни, шунингдек, унинг хилма-хил турларини таништириш мақсадида бугун Самарқанд шаҳрида палов фестивали бошланяпти.

     Тадбирнинг янада қизиқарли ўтказилишини таъминлаш мақсадида нафақат самарқандлик, балки мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан ҳам энг маҳоратли ошпазлар таклиф этилган.

Самарқанд вилоят мусиқали драма театри майдонида еттита қозон ўрнатилган. Лекин ёмғир ёғаётгани боис айни пайтда 4 та қозонга ош дамланади. Ошга марҳамат!