Самарқанд шаҳрида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берилди

Тасодифан тасвирга олинган ва ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд шаҳрида “Дамас” русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборганлик ҳолати бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати маълумот берди.

2019 йил 21 май куни соат 11:30 ларда Самарқанд шаҳар Панжикент кўчасида 1966 йил 17 март куни туғилган, Ургут туман Гулобод маҳалласида яшовчи Нажмиддин Қобилов бошқарувида бўлган “Дамас” русумли 30 R 421 QA давлат белгили автомашинаси билан пиёда, вояга етмаган 2011 йил 23 декабрда туғилган Самарқанд шаҳар Васлий кўчаси 5-уйда яшовчи Фарида Толибовани уриб юборган. Натижада у тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.