Самарқанд шаҳрида “Табиат саховати” қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси расталари ўрнатилмоқда

18 октябрь - Самарқанд шаҳри куни байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг дам олишини мазмунли ташкил этиш мақсадида белгиланган чора-тадбирлар режасига кўра, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари томонидан байрамга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Бугун шаҳарнинг Алишер Навоий кўчасида “Табиат саховати” қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси учун савдо расталарини ўрнатиш ишлари бошланди. Ушбу расталар орқали вилоятимиз туманларида етиштирилган мева ва сабзавотлар 17-20 октябрь кунлари шаҳар аҳлига тортиқ қилинади.