Самарқанд шаҳридаги бир қатор кўчаларга қўшимча светофорлар ўрнатилади

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида 2022 йил I чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳамда эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш белгилаб олинди.

Жумладан, мазкур лойиҳалар қаторида Самарқанд шаҳридаги 9 та асосий чорраҳаларда светофорларни таъмирлаш, электр тармоғини тортиш, қўшимча светофор қурилмалари ўрнатиш, йўл белгилари ўрнатиш ва пиёдалар учун оролчалар қуришга ҳамда лойиҳа смета харажатлари учун маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Мазкур ишларни амалга ошириш учун 1,1 миллиард сўм ажратилади.