Депутат светофор масаласини ҳал қилди
- 12.03.2020 08:55
- 320
- Самарқанд
25-Боғдод сайлов округидан халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашига сайланган депутат Мўинжон Қурбоновга Боғистон маҳалласи фуқаролари Шота Руставели ва Навоий шоҳ кўчалари кесишмасига светофор ўрнатиш бўйича мурожаат қилган эди.
Ушбу мурожаат асосида депутат масалани бориб ўрганди, мутасадди идораларга чиқди ва муаммо ҳал этилди.
– Уч йилдан буён светофор масаласида бормаган идора, мурожаат қилмаган ташкилотимиз қолмади, – дейди Боғистон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ахтам Маматқулов. – Сайловдан кейинги учрашувда депутат М.Қурбоновга ҳам бу масалада мурожаат қилганимизда масаламизни ижобий ҳал этишга ваъда берганди. Депутат берган ваъдасининг устидан чиқди – кеча биз сўраган жойда светофор ўрнатилди ва фарзандларимиз йўлни бехавотир кесиб ўтиб, мактаб, боғчага бориб келиши учун шароит яратилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа