Самарқанд шаҳридаги мактаб 14 кунлик карантинга олинган
Бугун Zarnews.uz телеграм каналида Самарқанд шаҳридаги мактаблардан бири карантинга олингани ҳақидаги маълумот берилди.
Бу ҳақида шуни маълум қиламизки, жорий йил 7 апрель куни Самарқанд шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан олиб борилган эпидемиологик суриштирув чоғида Самарқанд шаҳридаги 35-умумий ўрта таълим мактабининг 1 нафар ўқувчисида CОВИД-19 касаллиги аниқланган.
Шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг 2021 йил 8 апрелдаги 5-сонли қарорига асосан ушбу мактаб 14 кун мобайнида фаолиятини онлайн олиб бориши бўйича қарор қабул қилинган.
Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.