Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрининг "Энг намунали китобхон оила"си қайси маҳалладан?

Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Самарқанд шаҳар "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида "Энг намунали китобхон оила" кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Танлов иштирокчилари "Менинг оилам ва маҳаллам", "Менинг фикрим", "Жавонингиздаги яхши кўрган асарингизни шарҳи", "Ўқиган асарингиздан парча (саҳна кўриниши) шартлари бўйича беллашдилар.

"Энг намунали китобхон оила" кўрик-танловида 1-ўринни Самарқанд шаҳридаги Амир Темур номли маҳаллада яшовчи Дилбар Соатовалар оиласи, 2-ўринни Увайсий маҳалласида яшовчи Ирода Жунаидовалар оиласи, 3-ўринни Амир Темур маҳалласида яшовчи Салтанат Соатовалар оиласи оиласи эгаллади.

Танлов ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Вилоят ахборот-кутубхона маркази ахборот хизмати.