Самарқанд тиббиёт муассасаларига 10 та тез тиббий ёрдам машиналари топширилди

Самарқанд вилояти ҳокимлиги пандемия шароитида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида вилоятдаги тиббий муассасаларга махсус жиҳозланган 10 та “Volkswagen” русусидаги махсус тез тиббий ёрдам автомашиналари совға қилди.

Жиззах автомобиль заводида ишлаб чиқарилган мазкур тез тиббий ёрдам автомобиллари учун маҳаллий бюджетдан 3 миллиард 600 миллион сўм маблағи ажратилди.

Ушбу транспорт воситалари Самарқанд шаҳридаги тез тиббий ёрдам кўрсатиш бекатлари, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят перинатал маркази ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига берилди.

Жорий йилнинг ўзида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан вилоятдаги тиббиёт муассасалар учун 10 та “УАЗ”, 103 та “Дамас”, 2 та “Исузу”, 1 та микроавтобус харид қилинди.