"Самарқанд-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган "Epica" ёниб кетди
- 17.12.2020 11:40
- 351
- Ҳодиса
Жорий йилнинг 9 декабрь куни соат 05:50 ларда Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М39 автомобиль йўлининг 985-километрида, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Р.К. "Epica" русумли автомобилда "Самарқанд-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилиши оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Автомобиль тўлиқ ёнғиндан зарарланган.
Ҳодиса натижасида вафот этган ёки тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини ҳисобга олиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланишни сўраган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!