Самарқанд туманида бир ойда 50 нафар МДҲ ва хорижлик фуқаролар вақтинчалик рўйхатдан ўтказилди

2019 йил январ ойи давомида Самарқанд туманида 87 нафар фуқаролар ҳақиқий бўлмаган фуқаролик паспортлари билан яшаб юрганликлари сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 223-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар тузилиб,  9 122 850 сўм жарима ундирилди.        

Туман ҳудудида вақтинча яшовчи МДҲ фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларига амал қилиб яшашларини таъминлаш мақсадида олиб борилган текширувлар давомида 1 нафари Тожикистон Республикаси ҳудудига чиқариб юборилди, бир нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет эл фуқароларининг ўз уйларида вақтинча рўйхатдан ўтмасдан яшаб юришларига шарт-шароит яратиб берганликлари сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан 2019 йилда жами 50 нафар  МДҲ  ва хорижий фуқаролар  вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан 42 нафар туман ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олганлиги сабабли, ушбу фуқароларга Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорти расмийлаштирилди.

Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати.