Самарқанд туманига ҳам ҳоким тайинланди

Самарқанд тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Сессияда депутатлар томонидан Усмонов Сирожиддин Хайруллаевич номзоди Самарқанд тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
С.Усмонов 1979 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. Мазкур тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Самарқанд тумани ҳокими вазифасида ишлаган Носир Мавлонов 10 февраль куни Президентнинг Самарқандга ташрифи давомида ўтказилган йиғилишда вазифасидан озод этилган эди.