Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти делегацияси Хитой тажрибасини ўрганмоқда

Ўзбекистоннинг Шанхайдаги Бош консулхонаси кўмагида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва тадбиркорларидан иборат делегациянинг Хитойнинг Чжэцзян провинциясига амалий сафари ташкил этилди.

Ташриф давомида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида мазкур ҳудуд тадбиркорлари ва етакчи компаниялари вакиллари учун Самарқанд вилоятининг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида ҳар икки томон тадбиркорлари иштирокида В2В шаклидаги музокаралар ҳам ўтказилди.

Самарқанд вилояти делегацияси, шунингдек, Ханчжоу шаҳридаги етакчи корхоналар фаолияти билан танишди.

Хитойга ташриф давомида Самарқанд вилояти делегацияси Чжэцзян ва Цзянсу провинцияларининг бир қатор шаҳарларида жойлашган саноат зоналари фаолиятини ҳам кўздан кечиради.

Манба