Самарқанд вилояти мусиқали драма театри жамоаси Остонада спектакль қўяди

Театр ижодкорларининг мазкур асари жорий йилнинг апрель ойида Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган “Минг нафас – бир овоз” туркий тилларда саҳналаштирилган спектаклларнинг XI халқаро фестивалида эътироф этилган эди. 

– 2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилиниб, ўзбек ва қозоқ халқлари ўртасидаги азалий дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда, – дейди Самарқанд вилоят мусиқали драма театри директори Б.Шарофов. – Театримиз жамоасининг қўшни юртдаги халқаро фестивалдаги иштироки ҳам қозоғистонлик ҳамкасбларимиз билан ижодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш учун қулай имконият бўлади.

Остонадаги театрлар анжумани доирасида спектакллар муҳокамаси, йирик театр жамоалари билан учрашув ва маданий дастурлар, маҳорат машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган.