Самарқанд вилоятидаги йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автокорхоналар мутасаддилари диққатига!

Жорий йилнинг 3 апрель куни «Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси” томонидан ўтказилиши режалаштирилган ОЧИҚ ТЕНДЕРЛАР коронавирус инфекция тарқалишининг олдини олиш ва карантин коидаларига риоя қилиш мақсадида номаълум муддатга қолдирилади.

Мазкур ОЧИҚ ТЕНДЕРЛАРни ўтказиш вақти ҳақида оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда қўшимча маълумот берилади.

Батафсил маълумотларни (93) 720–10–06 ёки (90) 271–66–55 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати.