Самарқанд халқаро аэропортида "Николай кумуш тангаси" ушлаб қолинди
- 26.04.2024 11:23
- 84
- Самарқанд

Бугун Самарқанд халқаро аэропорти орқали “Самарқанд-Внуково” авиарейси билан учиб кетаётган шахсга тегишли қўл юклар божхона ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда мамлакатимиздан олиб чиқиб кетиш мумкин бўлмаган тахминий қиймати 1,2 млн. сўмлик, 1 дона 1896 йил зарб қилинган "Николай кумуш тангаси" борлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.
Эндиликда ушбу маданий бойлик “Самарқанд” давлат музей қўриқхонасига топширилади.
Эслатиб ўтамиз, “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги қонун ҳамда “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ, эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдин яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандликлар шаънига доғ тушираётган дабдаба
- Бугун, 17:51
- Жамият
Эллик кило уни бор одам бой ҳисобланарди
- Бугун, 16:39
- Мутолаа
Мурожаатчилар эътирофидаги депутат
- Бугун, 14:35
- Жамият
Россия дронлари илк бор НАТО мамлакати ҳудудида
- Бугун, 14:34
- Хориж