Самарқандда 102 та ноқонуний такси фаолиятига чек қўйилди

Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси ҳамда Самарқанд вилоят ИИБ йўл харакати хавфсизлиги бошқармаси ноқонуний равишда йўловчи ташиш билан шуғулланаётган шахслар фаолиятига чек қўйиш мақсадида 20-26 июль кунлари жойларда қўшма рейдлар ўтказди.

Транспорт бошқармасининг хабар беришича, мазкур тадбирлар давомида белгиланган тартибда рухсатнома олмай йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган 102 нафар ҳайдовчи аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Жумладан, Ургут туманида 33 та, Пайариқда 25 та, Иштихонда 25 та, Самарқанд шаҳрида 12 та ноқонуний такси фаолияти тўхтатилди.