Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 729 миллион долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва ички инвесторлар жалб қилинади

Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи давомида берган топшириқларига асосан 2021-2022 йилларда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш буйича ҳудудий инвестиция лойиҳалари дирасида ҳар бир шаҳар ва туманда 2 тадан йирик ҳамда 10 тадан ўрта саноат лойиҳалари шакллантирилади.

Бунда умумий қиймати 729 миллион долларлик 27 та янги йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун салоҳиятли хорижий ва ички инвесторлар жалб қилинади.

Шунингдек, Ургут туманини замонавий ихтисослашган инновациялар ва инвестициялар ҳудудига айлантирилади. Бунда, Ургут туманини тўлиқ эркин иқтисодий зонага айлантириш ҳамда вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманида “Ургут” эркин иқтисодий зонаси филиаллари ташкил этилади.

Янги ҳудудларда инфратузилмаларни қуриш учун Араб мувофиқлаштириш гуруҳи институтларидан маблағлар жалб этилади. Барча туман ва шаҳарларда янгидан ташкил қилинадиган “Ургут” ЭИЗ ҳудудларининг ҳар бирига 50-100 миллион доллар инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига қўшимча саноат лойиҳалари амалга оширилади. Лойиҳаларни сифатли ишлаб чиқиш ва ижросини тизимли таъминлаш учун Лойиҳалар фабрикасининг “Ургут офиси”ни ташкил қилиш кўзда тутилган.