Самарқандда “Агро марафон” мотивацион лойиҳаси бўлиб ўтди

Марафонда 400 га яқин ёш фермерлар, деҳқонлар ва аграр соҳага қизиққан ёшлар, қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутасаддилари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, вилоят Агрохизматлар маркази ҳамда Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали профессорлари томонидан ёшларга бизнес режаларни тайёрлаш ҳамда қишлоқ хўжалигида ўз фаолиятини бошлаш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида мастер-класслар олиб борилди.
Иштирокчилар бизнесни ривожлантиришда қўл келадиган дунёдаги илғор тажриба ва замонавий воситалар билан таништирилди. Эътиборлиси, эндиликда вилоят Агрохизматлар маркази билан ҳамкорликда Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалида ташкил этилаётган инновацион билимлар марказида қишлоқ хўжалигига қизиқувчи ёш кадрлар учун ўқув курслари ташкил этиб борилади.
Агромарафон давомида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда билим ва кўникмаларни ёш фермерларда ҳосил қилишга қаратилган семинар-тренинглар ташкил этишга келишиб олинди.