Самарқандда бировнинг ўрнига тест топширишга уринган “абитуриент” қўлга тушди
- 01.08.2019 12:02
- 1170
- Таълим
Бугун Самарқанд шаҳрида куннинг биринчи ярмида олий таълим муассасаларига кириш учун тест топшириши керак бўлган 3060 нафар абитуриентнинг 59 нафари имтиҳонларда қатнашмади.
Шунингдек, 1 нафар абитуриент шпаргалкадан фойдаланишга урингани учун тест жараёнидан четлатилди ва бировнинг ўрнига тестга киришга ҳаракат қилган 1 нафар “абитуриент” воқеа жойида қўлга тушди.
Эслатиб ўтамиз, бугун тест топширган абитуриентлар ўз балларини эртагаёқ cabinet.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетларига кириб билишлари мумкин. Бунинг учун паспорт серияси ёки ID кодни киритиш керак бўлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа