Бугун Самарқандда Олий Мажлис Сенати раиси кубоги учун "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида “Парламент ўйинлари” спорт мусобақаларининг вилоят босқичи илк куни якунига етди.
“Парламент ўйинлари”да халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари мини-футбол, волейбол, стол тенниси ва бадминтон спорт турлари бўйича баҳслашмоқда.
Бугунги мусобақаларда стол тенниси бўйича аёллар ўртасида:
1-ўрин Пайариқ тумани депутати Соҳиба Норбоева
2-ўрин Нарпай тумани депутати Насиба Раҳмонова
3-ўрин Вилоят Кенгаши депутати Гулнора Алимовалар ғолиб деб топилди.
Эркаклар ўртасида эса :
1-ўрин Пахтачи тумани депутати Жасур Қурбонов (ўтган йилги Республика чемпиони)
2-ўрин Вилоят Кенгаши депутати Ёдгор Жўраев
3-ўрин Пайариқ тумани депутати Шоҳрух Мирзақуловлар ғолиблик шоҳсупасини эгаллади.
Минифутбол бўйича эса:
Булунғур тумани Кенгаши жамоаси биринчи, Пахтачи тумани Кенгаши жамоаси иккинчи ва Қўшработ тумани Кенгаши жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
28 май кун Парламент ўйинлари” спорт мусобақаларининг вилоят босқичи волейбол ва бадминтон спорт ўйинлари бўйича ўтказилади.
Мусобақалар Самарқанд шаҳар Ўйин турлари бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтади.