Самарқандда бугун юридик техникумларга ўқишга кириш имтиҳони бўлиб ўтди
- 25.08.2022 17:52
- 90
- Таълим
Имтиҳон Самарқанд шаҳар 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт майдони ва "Локомотив" футбол стадионида бир навбатда ташкил этилди.
Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлимининг Zarnews.uz’га маълум қилишича, юридик техникумга тест топшириши белгиланган 1270 нафар абитуриентдан 466 нафари тест синовида иштирок этган. 804 нафари номаълум сабабларга кўра қатнашмаган.
Имтиҳон тарих, чет тили ҳамда мажбурий фанлардан бўлиб, абитуриентларга 3 соат вақт берилди.
Тест синовларига жалб этилган барча абитуриентлар қадоқланган ичимлик суви ва ручка билан таъминланди.
Эслатиб ўтамиз: Самарқанд юридик техникумига бу йил 240 нафар ўқувчи қабул қилинади.
Теглар:
тест синовлари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа