Самарқандда чиқиндини ташиб кетиш нархи ўзгарди

Вилоятда қаттиқ чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўлов тарифлари ўзгартирилди. Бу бўйича вилоят ҳокимининг қарори эълон қилинди

Вилоят “Тоза ҳудуд” ҳамда “Мароқанд обод” давлат унитар корхоналари, санитария жиҳатдан тозалашга ихтисослашган ташкилотлар шаҳар ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда бир муддат ичида юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш, ва тўловларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, аҳоли пунктлари ҳудудидан қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича маршрутлар жадвалларини ўрнатилган тартибда ташкил этилади. 

Шунингдек, Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманида ҳар бир аҳоли учун учун 1 ойга 3400 сўм, юридик ташкилотлар учун эса 1 тонна чиқиндининг ташиб кетиш нархи 130 393 сўм, 1 м3 учун 52 367 сўм қилиб белгиланди.

Каттақўрғон шаҳар ва бошқа туманлар аҳолиси учун 2900 сўм, корхона-ташкилотлар учун 111 303 сўм, 1 м3 учун эса 44700 сўм қилиб белгиланди. Суюқ чиқиндини ташиб кетиш учун ойига 50 428 сўм тўлов қилиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2021 йил 4 ноябрдаги қарори билан вилоятда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиб кетиш учун мажбурий тўлов тарифлари маъқулланган эди.