Самарқандда фан олимпиадасининг вилоят босқичи бошланди

Бугун Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек номли математика ва физика фанларига ихтисослаштирилган мактаб-интернатида фан олимпиадасининг вилоят босқичи очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Фан олимпиадасининг вилоят босқичида жами 1032 нафар 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари, Президент мактаби ўқувчилари, касб-ҳунар мактаби ва академик лицей талабалари иштирок этмоқда.
Жорий ўқув йилида илк бор асосий фан олимпиадасида иштирокчиларга тақдим қилинаётган ёзма иш ва тест топшириқлари қийинлик даражасига кўра табақалаштирилган баллар асосида баҳоланиши йўлга қўйилди.

Иккинчи гуруҳ фанлари (она тили ва адабиёт, тарих, география, хорижий тиллар, рус тили ва адабиёти, қардош тиллар) бўйича фан олимпиадасининг вилоят босқичи жорий ўқув йилининг февраль-март ойларида ўтказилиши режалаштирилган.