Самарқандда газ ҳисоби автоматлаштирилган тизимга ўтади

“Ҳудудгаз Самарқанд” масъулияти чекланган жамияти маълумотига кўра, вилоятда табиий газ истеъмолчилари сони 296 минг 12 тага етди.

Шундан, 289 минг 472 таси аҳоли истеъмолчиларини ташкил этади. Уларнинг 225 минг 189 таси ҳовли, 64 минг 283 таси кўп қаватли уйларда истиқомат қилади.

Улгуржи истеъмолчилар 6 540 тани ташкил этади.

Бугунги кунда 12 минг 978 та газ ҳисоблагич кўрсаткичлари онлайн Биллинг дастурига уланган. 2021 йил январь-июль ойларида 192 минг 487 та газ ҳисоблагич ўрнатиш режалаштирилган.

Самарқанд шаҳрида табиий газ истеъмоли ва қарздорлик даражаси юқори. Шу боис, ҳудуддаги хонадонларга 2021 йил 1 февралга қадар 118 минг 329 та газ ҳисоблагич ўрнатиш режалаштирилган.

Айни кунларда Самарқанд шаҳрига 8 минг 170 та газ ҳисоблагич ўрнатилиб, 5 минг 789 та газ ҳисоблагич кўрсаткичлари онлайн Биллинг дастурига келиб тушмоқда.

Вилояти бўйича 50 дан ортиқ газпайвандловчи ва чилангарлар шартнома асоси ишга олинган.