Самарқандда ҳомиладор аёл ва унинг 5 ёшли ўғлини симёғоч босиб қолди
- 22.02.2020 11:42
- 908
- Ҳодиса
Ҳодиса Самарқанд шаҳридаги Маҳмуд Кошғарий кўчасидаги 35-умумтаълим мактаби олдида, кеч соат 20.00 атрофида содир бўлган.
Ҳодисадан жабр кўрган У.Р ва унинг беш ёшли ўғли касалхонага олиб борилган. Гувоҳлардан бири Андрей Болтаевнинг маълум қилишича, аввалига қарсиллаган баланд овоз, сўнгра эса бола йиғиси эшитилган. Воқеа жойига етиб борган гувоҳ аёл кишини симёғоч босиб қолганини кўрган, унинг ёнида эса бола йиғлаб турган эди.
Шундан сўнг бир неча киши ён-атрофдан ўтиб кетаётган «Тез ёрдам» машинасини тўхтатган. Аммо шифокорлар бошқа чақириққа кетаётганини рўкач қилиб, ёрдам бермаган. Қўнғироқ қилиб чақирилган иккинчи «Тез ёрдам» бригадаси эса 15-20 дақиқада етиб келган.
Шаҳар аҳли бир неча бор симёғоч хавфли ҳолатда тургани ҳақида шикоят қилгани, аммо маъмурият ҳеч қандай чора кўрмагани айтилмоқда.