Самарқандда илк бор «Silk road bazaar» миллий фестивали бўлиб ўтади
Қадим шарқ бозорлари анъаналарини ўзида мужассамлаштирган фестивалда Тошкент, Қашқадарё, Марғилон ҳамда вилоятимизнинг 80 нафардан ортиқ ҳунармандлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этади.
Тадбир меҳмонларига савдо ярмаркалари, фольклор этнографик жамоа ва эстрада хонандалари чиқишлари, театрлаштирилган томошалар намойиш қилинади.
Фестиваль жорий йилнинг 26 августигача соат 18.00 дан 23.00 гача бўлиб ўтади. Унга хорижлик сайёҳлар ҳам жалб қилинган.