Самарқандда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рекламаси учун янги журнал чоп этилди

Жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган “INVEST IN SAMARKAND” халқаро инвестиция форуми олдидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Madi in SAMARKAND” номли журнал нашр этилди.

Тўлиқ рангли саҳифаларда чоп этилган журнал муқоваларида Самарқандда ишлаб чиқарилаётган тиббиёт хизматлари, саноат ва қишлоқ хўжалик, қурилиш ва техника маҳсулотлари ҳамда ишлаб чиқарувчининг манзили, алоқа турлари кўрсатилган.
Сиз ушбу журналдан ўзингизга керакли маҳсулот ва ишлаб чиқарувчи манзили ҳақидаги маълумотларни олишингиз мумкин.