Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда “Келажак лидерлари” клуби ташкил этилди

2021 йил 17 июлда Самарқанд вилояти ҳокимининг бу ҳақдаги қарори қабул қилинди.

Қарор билан вилоятдаги фаол ва ташаббускор ёшларни давлат фуқаролик хизматига қизиқтириш, истиқболли кадрлар селекцияси орқали жойларда юқори малакали ҳамда янги авлод кадрлари захирасини шакллантириш мақсадида ташкил этилган клуб Низоми тасдиқланди.

Клуб аъзолигига давлат фуқаролик хизматига қизиқиши бор ва келажакда раҳбалик лавозимларида фаолият юритиш истаги бўлган, янги билим ва кўникмаларни ўрганишни истайдиган, лидерлик қобилиятига эга, ўқиш ва фаолиятида ютуқларга эришган олий таълим муассасалари битирувчилари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида ишловчи 25-30 ёшдаги ходимлар танлов асосида қабул қилинади. Танлов ҳар йили бир марта ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 30 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон талабалари ва ёшлари билан учрашувда сўзлаган нутқида истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида “Келажак лидерлари” клублари ташкил этилиши кераклигини таъкидлаган эди.