Самарқандда коронавирус билан хасталанган 10 нафар фуқаро аниқланди

🔺2021 йил 27 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82340 (+194) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:

📌1 нафари Андижон вилоятида,

📌4 нафари Бухоро вилоятида,

📌2 нафари Жиззах вилоятида,

📌4 нафари Наманган вилоятида,

📌10 нафари Самарқанд вилоятида,

📌1 нафари Сирдарё вилоятида,

📌3 нафари Фарғона вилоятида,

📌1 нафари Хоразм вилоятида,

📌16 нафари Тошкент вилоятида,

📌152 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 626 нафарга eтди.

♻️Кеча кун давомида:

📌Бухоро вилоятида 6 нафар,

📌Фарғона вилоятида 7 нафар,

📌Хоразм вилоятида 6 нафар,

📌Тошкент вилоятида 15 нафар,

📌Тошкент шаҳрида 129 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80523 (+163) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1191 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.