Самарқандда кредит қарзи учун хатланган "Cobalt"да 31 та жарима ҳам борлиги маълум бўлди
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси хабарига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ижро ҳужжатига асосан жавобгар Н.И.дан ундирувчи АТБ "Капиталбанк" фойдасига 159 миллион сўм кредит қарзини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати МИБнинг Самарқанд тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Жавобгар Н.И.га тегишли бўлган гаровга қўйилган "Cobalt" русумли автотранспорт воситасига қаратиш ижро варақада кўрсатилган. Ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга борилганда ушбу транспорт воситаси йўқлиги аниқланиб, қидирув тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бошқарманинг қидирув шўъбаси ходимлари томонидан 2023 йилда ишлаб чиқарилган гаровда бўлган "Cobalt" автомашинасини Самарқанд шаҳрида ҳаракатланган вақтда тўхтатилиб, вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган. Маълум бўлишича, кредит қарзи учун қидирувда бўлган машина учун 31 та маъмурий жарима ҳам ёзилган.