Самарқандда кучли шамол ва чанг-тўзон: ФВБ огоҳлантириш билан чиқди
Айни пайтда Самарқандда кузатилаётган кучли шамол муносабати билан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқароларга бу вақтда хавфсизликка риоя этиш бўйича тавсиялар билан чиқди:
- яшаш жойларда эшик деразалар, чердак ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
- электр ва газ воситаларини ўчириш;
- кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
- кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчаларидаги ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкам қилиб ҳаракатсизлантириш;
- шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, метро бекатлари, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа эр ости ҳимоя иншоотларига яшириниш;
- очиқ майдонда юрган ҳолларда пастликлар, чуқурликлар ва барча хавфсиз ерларга ётган ҳолда ҳимояланиш;
- бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади;
- электр ва газ жиҳозлари текширилгандан сўнг фойдаланиш талаб этилади.