Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда “Ниҳол-2021” мукофоти танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Унда ёш санъаткорлар бешта номинация – эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, опера ижрочилиги ва рақс санъати бўйича беллашдилар.

Ҳакамлар ҳайъати хулосаларига кўра, Нуробод туманидан Алимардон Мўминов, Самарқанд туманидан Дилшод Фозилов, Каттақўрғон шаҳридан Малика Акмалжонова ҳамда Жомбой туманидан Динара Ҳусаинова ва Нозанин Элбековалар фахрли I ўринларни эгаллади ва танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Самарқанд вилояти маданият бошқармаси ахборот хизмати.