Самарқандда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 236 нафар болага жамғарма очилди
Вилоят прокурори М.Эшназаров раҳбарлигида туман (шаҳар)ларда ҳудудий прокурорлар бошчилигида ишчи гуруҳлари тузилиб, жойларда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ўрганишлар олиб бориляпти.
Ўрганиш ва таҳлил натижаларига кўра, вилоят прокуратураси органлари ишчи гуруҳларининг амалий кўмаги билан оилавий болалар уйларида тарбияланаётган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 236 нафар боланинг муаммоларини ҳал этиш учун 1 млрд 975 млн сўм маблағлар ажратилган.
Шунингдек, вилоят прокуратураси ташаббуси билан уларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида банкда 32 нафар боланинг ҳар бирига жамғарма очтирилиб, прокуратура депозит ҳисоб рақамидан 10 млн сўмдан жами 320 млн сўм маблағ ажратиб берилган.
Аҳамиятлиси, 32 нафар бола барча шароит ва қулайликларга эга уй-жойлар билан таъминланган.
Ушбу уй-жойлар Ургут ва Иштихон туманлари ҳамда Самарқанд шаҳрида вилоят прокуратураси ва секторлар раҳбарлари иштирокида ўз эгаларига топширилди.