Самарқандда O‘zLiDeP ишчи гуруҳи 24 минг 767 нафар фуқароларга зарур кўчат ва уруғлик олишда амалий ёрдамлар кўрсатди

Кейинги йилларда аҳолининг томорқадан самарали фойдаланишини ташкил этиш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинаётганлиги аҳоли даромадларини янада ошишига катта хизмат қиляпти.

Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини ҳамда аҳоли даромадларини янада оширишга қаратилган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташаббуси билан ҳам қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жойларда ташкил этилган тарғибот ва мониторинг гуруҳлари томонидан 18 мартдан 20 апрелга қадар бўлган даврда ўтказилган тадбирлар натижасида вилоят бўйича жами 13 минг 670 та хонадонларга кирилиб, хонадон эгалари томонидан ўзларига тегишли ер участкасидан фойдаланиш ҳолатлари юзасидан мониторинг олиб боришди. Ўтказилган мониторинг натижасида вилоят бўйича жами 44,4 гектар ер участкалари майдонлари фойдаланилмаётганлиги, ер майдонларига мевали кўчатлар экиш, ҳатто кунлик эҳтиёж учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш йўлга қўйилмаганлиги аниқланди.

Олиб борилган ўрганишлар ва таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, 83 нафар фуқаро кредит олишда, 208 нафари суғориш ишларида, 2960 нафар хонадон эгалари ерга ишлов бериш, 994 нафари эса зарур кўчат ва уруғлик олиш масаласида ёрдам сўраган. Ўрганишлар давомида партиянинг тарғибот ва мониторинг гуруҳлари томонидан вилоят бўйича 58 нафар фуқароларга кредит олишда, 144 нафар фуқароларга суғориш ишларида, 2384 нафар хонадон эгаларига ерга ишлов беришда, 994 нафар фуқароларга 24 минг 767 та зарур кўчат ва уруғлик олишда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Қодир Шойимов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири.