Самарқандда “С5+1” шиори остида Марказий Осиё учун минтақавий конференция ўтказилади

Жорий йилнинг 11-13 октябрь кунлари Самарқандда “Ядровий контрабандага қарши курашиш” мавзусида “С5+1” шиори остида Марказий Осиё учун минтақавий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Конференцияда АҚШ, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон,Тожикистон ва Туркманистон давлатларидан радиация хавфсизлигига алоқадор ташкилотлар вакиллари иштирок этилиши кўзда тутилган.

Бугун вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида делегация иштирокчилари Самарқанд темир йўл вокзалида кутиб олинди.

Ўтказилиши режалаштирилган бир қатор тадбирлар доирасида 11 октябрь куни Самарқанд халқаро аэропорти чегара божхона пости учун тақдим этилган радиацияни аниқловчи ускуналарни расмий топшириш маросими бўлиб ўтади.