Самарқандда сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида 200 дан ортиқ Wi-Fi зоналар ташкил этилади
- 12.03.2019 09:14
- 132
- Саёҳат
2019 йилда Самарқанд вилояти сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича тузилган йўл харитасига кўра, Самарқанд вилоятидаги сайёҳлар ташриф буюрадиган маданий мерос объектлари, зиёратгоҳлар, музейлар, меҳмонхоналар, ҳунармандлар уйлари, бошқа туризм объектлари ҳамда аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, шоҳбекат, йўл бўйи хизмат кўрсатиш шахобчалари, истироҳат боғларида жами 200 дан ортиқ Wi-Fi зоналар ташкил этилади.
Шунингдек, сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган жойлар ва сайёҳлик машрутларида 38 та санитария-гигиена шахобчалари барпо этилади.