Самарқандда “сохта абитуриентлар”га чора кўрилди
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилаётган тест синовлари тўғрисида 2020 йил 3 сентябр куни якунига оид маълумот берилди.
Республикадаги 65 та объектда (48 та стадион ва 17 та хиёбонда) тест синовлари 1-сменада соат 08:00 да бошланиб, 11:00 да тугади ва 2-сменада 17:00 да бошланиб, 20:00 да якунланди.
Наманган вилоятида об-ҳаво туфайли 2-сменада имтиҳон соат 18:30 да бошланиб, 21:30 да тугади.
Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 117 919 нафар абитуриентдан 112 103 нафари (95,1 %) қатнашди.
6 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати 37 градусдан юқори бўлганлиги сабабли, уларга иштирок этишга рухсат берилмади.
Жами 5 695 нафар абитуриент тест синовига келмади.
40 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида: 28 нафари телефон, 3 нафари шпаргалка, 9 нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлгани учун четлатилди.
➖ 75 нафар абитуриент имтиҳон жараёнида:
➖ 62 нафари телефон ва электрон қурилмалар;
➖ 7 нафари шпаргалка;
➖ 4 нафари тест материалларини олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилгани;
➖ 2 нафари бошқа шахснинг ўрнига киргани учун четлатилди.
Наманган, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлган 6 нафар “сохта абитуриентлар” жараёндан четлатилиб, Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан белгиланган тартибда чоралар кўрилди.
Тест синовларини ўтказиш жараёнида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермади.