Самарқандда талабалар жиноятчилиги нега ошган?

«Кексалар ҳафталиги», шунингдек, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилаётган тарғибот тадбирларидан бири Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида ўтказилди.
Унда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик Кенгаши, Марказий ҳарбий округ фахрийлар кенгаши, вилоят фахрийлар кенгаши, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги, Ички ишлар бошқармалари, «Истиқболли авлод» ННТ вилоят бўлинмаси ҳамда вилоят наркология диспансеридан ташриф буюрган масъуллар талаба-ёшларга ватанни севиш, уни ардоқлаш, ватанпарварлик туйғуларининг камол топиши, бугунги кундаги ижтимоий вазият, ёшлар таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор, шу билан бирга вилоятда талабалар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг ошиб бораётганлиги ҳақида фикр билдирди, таҳлил қилди.
Олий таълим даргоҳларида ёшлар билан ишловчи проректорлар, бўлимлар, тюторлар, етакчилар ва янгидан ташкил этилган инспекторлар фаолияти бу жараёнларда унчалик сезилмаётганлиги масъуллар томонидан алоҳида айтиб ўтилди.
Маълумот учун: жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 67 та турли жиноятлар содир этилиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 тага ошганлиги ачинарлидир ва бу борада кўплаб амалий ишларни ташкил этишни вазиятнинг ўзи кўрсатмоқда.