Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда ташкил этиладиган янги туманлар ҳақида маълумот берилди

Самарқанд шаҳрини “Миллионли шаҳар”га айлантириш учун, шаҳарга чегарадош бўлган Самарқанд, Паст Дарғом, Оқдарё ва Тойлоқ туманлари ҳудудларини қўшиш орқали, шунингдек, доимий рўйхатдан ўтмаган аҳоли ва талабалар ҳисобига шаҳар аҳолиси сони оширилиши белгиланган.

Самарқанд шаҳар ҳудудини 5 та туманга бўлиш режалаштирилмоқда:

- Қорасув тумани - майдони 7,921 минг гектари, МФЙлар сони 33 та, аҳоли сони 134,7 минг киши;

- Сиёб тумани - майдони 4,846 минг гектари, МФЙлар сони 100 та, аҳоли сони 301,3 минг киши;

- Сўғдиёна тумани - майдони 3,741 минг гектари, МФЙлар сони 54 та, аҳоли сони 184,9 минг киши;

- Боғишамол тумани - майдони 3,246 минг гектари, МФЙлар сони 55 та, аҳоли сони 170,5 минг киши;

- Мароқанд тумани - майдони 8,333 минг гектари, МФЙлар сони 51 та, аҳоли сони 226,6 минг киши.