Самарқандда "Туризм ахборот маркази" очилди
- 27.09.2021 15:02
- 77
- Саёҳат

Бугун, 27 сентябрь - Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Шоҳи Зинда мажмуаси ҳудудида "Туризм ахборот маркази"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда кенг жамоатчилик вакиллари ва хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган сайёҳлар иштирок этди.
Вилоят туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшод Нарзиқулов марказда сайёҳлар учун яратилган имкониятлар билан таништирди.
- Янги туризм объектида нафақат маҳаллий, балки хорижлик сайёҳлар учун ҳам қулай имконият яратилган, - дейди Д.Нарзиқулов. - Асосан марказда сайёҳлар тарқатма материаллар, мажмуа харитаси ва яхна ичимликлар билан таъминланади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Кичик ўқувчиларнинг катта тадбири
- 19 дақиқа аввал
- Таълим
Ўзбек тили – миллатимизнинг абадий қўшиғи
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Табиий бойлик афзалми, фикрий бойлик?
- Кеча, 19:26
- Мутолаа